21 Июн 2024 йил 272

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан тизимда хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” доирасида профилактик ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ички ишлар органларида жорий йилнинг 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилмоқда.

Шу мунособат билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Шерзод Шадиев томонидан тизимда хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида ойлик доирасида профилактик ўрганишлар олиб борди.

Ўрганишда Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан хизмат интизомини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, уларнинг хизмат хоналарида ва иш юритувидаги ҳужжатлари кўздан кечирилиб аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этилди.

Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат кийим-бошларини кийиб юриши, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари назорат қилиниб, улар томонидан салбий хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Text to speech