15 Сентябр 2025 йил 98

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан, Термиз шаҳридаги оғир тоифадаги маҳаллалар ўрганилди

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Термиз шаҳрида “оғир тоифа” сирасига киритилган “Боғишамол” маҳаласида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарори ҳамда 2025 йил 18 август кунидаги ПҚ-253-сонли Қарорлари ижроси бўйича, Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ташкилий-профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги ишлар ўрганилди.

Бугун Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Хуршид Атаназаров криминоген вазияти “оғир тоифада” бўлган Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласига ташрифи давомида, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш, аҳоли кўп тўпланадиган жойларни камералаштириш, фуқароларнинг кибер жиноятлар қурбони бўлиб қолишининг олдини олиш, тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш идоралари ҳисобидаги касаллар билан алоҳида ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга алоҳида урғу берилди. Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи ушбу йўналишларда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ҳамда 2025 йил 18 август кунидаги ПҚ-253-сонли Қарорлари ижроси бўйича, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ташкилий-профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, бу борада  йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Учрашув давомида, Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х. Атаназаров “Боғишамол” МФЙда ташкил этилган “102” хизмати фаолияти билан танишиб, у ерда бино ва ҳудуднинг тозалиги, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, тегишли иш ҳужжатлари кўздан кечирилиб, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузрликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ҳамда ҳудудий профилактика инспекторининг ҳудудда “жиноят ва хуқуқбузарликларни” олдини олиш юзасидан тайёрланган тақдимоти тингланди.

Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech