12 Август 2024 йил 347

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Дастлаб, вилоят ИИБ бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов бошқарма биноси ҳовлисида саф тортган вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиб ўртасида ички тартиб-интизом ва кундалик идоравий назоратни кучайтириш,  тизимда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида бепарволик муҳитига барҳам бериш, учун ўзини ўзи профилактика қилиш тизимини йўлга қўйиш тадбирлари амалга оширилишини таъкидлади. Хизмат жараёни ва хизматдан ташқари вақтларда спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, хизмат ҳудудида яшаш, фавқулодда ва салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, фирибгарлик, товламачилик, коррупция ва тамагирликка қарши муросасиз бўлиш, ички ишлар органлари ходимларига пора таклиф қилиш ва бошқа ноқонуний мақсадларни кўзлаган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш, ҳар бир ходим шахсий хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар кўламини ошириш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Йиғилиш давомида, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, йиғилиш иштирокчиларига тегишли йўриқнома ва аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Text to speech