Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Денов туманида содир этилган умумий ва оғир турдаги жиноятлар ҳамда “Бек” МЧЖга қарашли савдо дўконларидаги ёнғин келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.
Жорий
йилнинг 25 июнь куни Денов туман
ҳокимлиги биносида, тумандаги криминоген вазият, шу кунга қадар содир этилган
жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, Истиқлол маҳалласида содир бўлган ўта оғир турдаги
жиноят ҳамда “Бек” МЧЖга қарашли савдо дўконларидаги ёнғин муҳокамасига
бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган
йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов, туман
ҳокими Илҳом Аброров, туман сектор раҳбарлари, масъул идора ва ташкилот
вакиллари, “маҳалла еттилик” вакиллари ва назорат остидаги шахслар, кенг
жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Хусусан,
ҳозирги кунда туманнинг криминоген вазияти, «қизил» тоифада қолаётган
маҳалларда амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар,
Истиқлол маҳалласида содир этилган ўта оғир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва
шарт-шароити ҳақида бошқарма бошлиғи йиғилиш иштирокчиларига қисқача маълумот
бериб, жиноятга сабаб бўлган ҳар бир ҳолат таҳлил этилиб, бунда оиладаги
носоғлом муҳит, қўни – қўшни, маҳалла кўй, қариндошларнинг ҳам салбий
таъсири таъкидланди.
Шунингдек,
"Бобур" маҳалласида жойлашган “Бек” МЧЖга қарашли савдо мажмуасида
содир бўлган ёнғин жойига вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят ва туман масъуллари етиб
боришиб, савдо мажмуасида юзага келган ёнғин талафотларини кўздан кечириб,
бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган аҳоли вакиллари билан профилактик
тушунтириш ишлари олиб борилганлиги таъкидланди.
Йиғилишда,
масъулларга, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноят содир этишга мойил
бўлган фуқаролар билан тизимли ишлаш бўйича йўлга қўйилган механизмни ҳаракатга
келтирувчи “ричаг” бу “маҳалла еттилик” вакиллари бир ёқадан бош чиқариб,
ҳамжиҳатликда фаолият юритмаслиги мана шундай кўнгилсиз мудҳиш воқеаларга сабаб
бўлишини яна бир бор ҳаётий мисоллар билан келтирди.
Шу
аснода “маҳалла еттилиги” фаолларини яна бир бор ҳушёрликка чақириб, ҳудудда
келиб чиқаётган кичкина кўринган муаммо ва турли низоларни ўз вақтида ўрганиб,
уларни бартараф этишга масъул эканликлари уқтирилиб зарурий кўрсатма ва
топшириқлар берилди.
Айтиш
керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли
қарори ижроси доирасида, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи
орган ҳамда муассасалар иштирокида жиноят сабабларини ўрганиш, уларни содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини
жойига чиққан ҳолда «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тартиби жорий
этилган.
Бу амалиётни эътиборли жиҳати халқ билан бўлаётган мулоқотлар жараёнида
жиноятчиликни жиловлаш бўйича аҳоли вакилларининг ҳам таклиф ва ташаббуслари
ўртага ташланмоқда.