4 Октябр 2023 йил 989

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Шеробод туманида амалга оширилаётган “Обод хонадон – обод кўча, обод маҳалла” мезонлари борасида амалга оширилаётган ишлар билан тинишди

Халқимизда “Обод жойда қут-барака бўлади”-деган нақл бор.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан ҳудудлардаги танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча, обод маҳалла” мезонларини жорий этиш юзасидан  бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу ислоҳотларни биргина Шеробод туманидаги 1 сектор ҳудуди “Хўжги” маҳалласининг Юлдуз кўчасида ҳам кўришимиз мумкин.

Мазкур маҳаллада, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов, соҳавий ташкилотлар вакиллари, туман сектор раҳбарлари ва маҳалладаги “бешлик”дан иборат Ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга оширмоқда.

Шунингдек, маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, маҳалладаги ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари кўздан кечирилиб, унда аниқланган камчиликларни тезкорликда бартараф қилишлик юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Text to speech