Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов ҳузурида Термиз шаҳрида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кейинги йилларда соҳани халқпарвар тизимга айлантиришга қаратилган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бунинг натижасида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасидаги роли тобора ошиб бормоқда. Энг муҳими, ички ишлар органлари ходимларининг халқ ичига кириб боришлари сезиларли даражада ўсиб бориши кузатилмоқда.
Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи
ўринбосари, Бахтиёр Иноқов ҳузурида 2024 йилнинг 12 ойи давомида Термиз шаҳри
ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши
курашиш, унинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига
бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган
йиғилишда ўтган бир йил давомида бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликлар
чуқур танқидий таҳлил қилинди. Вилоят ИИБ ва Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси
масъуллари иштирок этган муҳокамада ҳар бир маҳаллани жиноятдан ҳоли манзилга
айлантириш борасида ҳамкорликда амалга ошириш лозим бўлган таклифлар ўртага
ташланди.
Ҳар қандай
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги ҳаракатлар
аввало, маҳаллаларда кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилиши алоҳида аҳамият
касб этади. Шу боисдан ҳар бир профилактика инспектори “Менинг маҳалламда
жиноят содир бўлмаслиги керак!” шиори остида ҳаракат қилиши ва бу борада керак
бўлса, қўшимча куч ва воситаларнинг кўмагида амалий ишларга қўл уриши лозимлиги
таъкидланди.
Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчилика
риоя этиши, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик борасида ходимларга тегишли
топшириқлар берилди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда, ўтган бир йил давомида ҳудудларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда маҳаллабай, фуқаробай иш тизимидан фойланиш ва бошқа вазифалар бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.