25 Июл 2025 йил 395

Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби ўртасида сафда юриш, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошкер ва жанговар ўқотар қуроллардан фойдаланишга қаратилган ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 5-июлдаги тегишли фармойишга асосан Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядида, вилоят ИИБ шахсий таркибининг сафда юриш, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошкер ва жанговар ўқотар қуроллардан фойдаланиш ва уларни қўллаш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган машғулотларда, ходимлар наф низоми бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ҳатти-харакатлар, махсус воситалар, электрошкер ва жанговар ўқотар қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари, уларни олиб юриш, сақлаш ҳамда хавфсизлик қоидалари тушунтирилиб, ўқотар қуролни қўллаш шартлари ҳамда унинг ҳуқуқий асослари тўғрисида тушунтирилди.

Шунингдек, турли вазиятларда ходимлар томонидан шубҳали ва портловчи воситалар аниқланганда ички ишлар органлари ходимининг дастлабки ҳаракатлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Шу каби ўқув машғулотлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Text to speech