20 Июн 2025 йил 447

Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан навбатдаги спорт машғулотлари бўлиб ўтди.

Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларга асосан спортнинг қўл жанги, бокс, кураш, самбо, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши, спорт гимнастикаси, спорт акробатикаси, eнгил атлетика, оғир атлетика, сувда сузиш,  спортча сузиш, футбол, волейбол, шахмат, стол тенниси, бадминтон спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиш орқали шахсий таркибнинг тезкор-хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанговар усулларини ва махсус воситаларни моҳирона тезкорлик билан қўллаш лозим бўлади. Юқоридаги сифатлар эса хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш ҳамда юксак маънавий-руҳий сифатларини тарбиялашга хизмат қилади.

Шу боисдан Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан навбатдаги спорт машғулотлари спорт мураббийи томонидан турли спорт турлари бўйича ўтказилиши таъминланди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев ҳам иштирок этиб, машғулот давомида ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-23-сон фармони ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор вазирлик хамда идоралар ўртасида 2025 йил 20 май кунидаги тегишли қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низоми ҳамда унда белгиланган вазифалар тушунтирилди.

Text to speech