26 Август 2024 йил
295
Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан саф кўриги ўтказилди.
Саф кўригини
ўтказиш давомида бириктирилган раҳбар ва масъул ходимлар томонидан шахсий
таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш
қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаларининг мавжудлиги ва
табел қуролларининг бириктирилганлигига ҳамда уларнинг саф тайёргарлик
даражасига алоҳида эътибор қаратилди.
Саф кўригини
ўтказиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш борасида
вилоят Ички ишлар органларининг барча раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Бу
каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ ҳамда соҳавий хизматларда
ташкил этилди.