21 Август 2025 йил 131

Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ҳамда қуйи тизими ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида назарий ва амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди

Унда бевосита иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ИИВ эксперт криминалистика бош маркази катта эксперти майор Нодир Рашидов, Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази катта эксперти капитан Арслон Мансуров, Тошкент вилояти ИИББ ЭКМ бош эксперти майор Ҳамид Раҳимбаевлар томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш, қадоқлаш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давомида криминалистик-техник воситаларни қўллаш бўйича маҳорат дарслари ўтказишди.

Шунингдек, суд фотографиясининг умумий қоидалари, тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари исботлов базасининг шакллантиришдаги аҳамияти, портлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеа жойларини кўздан кечириш, тинтув ва тергов экспериментини ўтказиш бўйича назарий маълумотлар берилди.

Ўтказилган маҳорат дарслари  якунида, ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ва унинг қуйи тизимларининг барча ходимларига “Ҳодиса жойини кўздан кечириш” бўйича сертификатлар топширилди.

Text to speech