25 Январ 2024 йил 527

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган музработлик ёшлар билан учрашув ўтказди.

2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан  Музработ тумани ҳокимлиги биносида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Саломович, Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси биргаликда тумандаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган 100 нафардан ортиқ ёшлар билан учрашув ўтказишди.

Унда тумандаги 37 маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Самимий суҳбат, қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган учрашувда 10 нафар ёшларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Text to speech