30 Январ 2025 йил 1081

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида “Термиз археология музейи”га саёҳат ташкил этилди.

Инсон комилликка эришишда ва маънавий етук бўлишда ўтмиш ва тарихни ўрганиш бугунги кунда муҳим ҳисобланади. Шу боисдан тарихий обидалар, музейларга саёҳатлар ташкил этилмоқда. Зеро, музейларда сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса инсон қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш билан бирга, уларда шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантиради.

Айни шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда жорий йилнинг 30 январь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида “Термиз археология музейи”га саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида соҳа мутахассислари томонидан ходимларга музей тарихи ҳамда музейда мавжуд экспонатлар тўғрисида маьлумотлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби экскурцияларни доимий равишда ташкиллаштириб бориш тизимда хизмат олиб бораётган ходимларга маънавий озуқа бериш билан бирга, уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимзга бўлган фахр туйғуларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech