19 Август 2024 йил 388

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирокида, Термиз шаҳрида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Бугун, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида, Термиз шаҳрининг “Жўйжангал” маҳалласи ҳудудида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Т.Исмаилов, Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев, секторлар, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги фаоллари иштирокида ушбу ҳудудда содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ўтказилган муҳокама йиғилишида, дастлаб Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев кириш сўзини олиб, кун тартибига қўйилган муҳим масала юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Болтаев Жўйжангал маҳалласи ҳудудида оила турмуш доирасида содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи Т.Исмаилов маҳалла еттилиги фаоллари, кенг жамоатчилик, қўни-қўшнилар қолаверса, ҳар бир фуқаро бу каби салбий ҳолатларни содир бўлишига томошабин бўлиб эмас, балки ҳар бир ҳолатга беэътибор бўлмасдан уни олдини олишга ҳаракат қилиши, маҳаллада бўлаётган нохуш ҳолатларга барча масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндошиши, лозимлиги тўғрисида фикр билдириб, маҳалла фаолларининг, тегишли идора вакилларининг жиноят содир этилгунга қадар бўлган фаолиятига кескин танқидий баҳо бериб ўтди.

Шу билан бирга йиғилишда иштирок этган жамоатчилик вакиллари ушбу содир этилган жиноятга ўзларининг муносабатларини бўлдириб ўтишди.

Муҳокама йиғилиши якунида, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан Термиз шаҳар ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ вазифалар юклатилди.

Text to speech