12 Феврал 2025 йил 577

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январ кунидаги ПҚ-1-сон Қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги видеоселектор тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, студиялардан шаҳар-туман ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари Бахтиёр Иноқов томонидан кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси доирасида маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар таҳлил асосида муҳокама қилинди.

Қарорда белгилаб берилган вазифалар ижросини шаҳар-туман сектор раҳбарлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъуллари билан биргаликда лозим даражада бажариш кераклиги уқтирилди.

Шунингдек, йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг Жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосари Учқун Якубов ҳам сўз олиб, жойларда Қарор талабини суст даражада олиб бораётган қизил тоифага бириктирилган масъулларнинг фаолиятини танқид қилиб, маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда ҳудудларда камералаштириш, кўп қаватли уйларга домофонлар ўрнатиш, “Хавфсиз маҳалла”, “Наъмунали хавфсиз йўлак”, “Ҳуқуқ-тартибот маскани” яратиш, “Хавфсиз бекат” намунасини ишга тушириш, “Ёшлар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” ва бошқа бир қатор вазифалар етарли даражада олиб борилмаётганлиги мисоллар билан танқид қилиниб масуълларга маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ушбу топшириқ ва вазифалар ижроси етарли даражада олиб борилмаётган ҳудуд масъулларига тегишли тартибда интизомий чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Text to speech