22 Апрел 2024 йил 458

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида тарғибот тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 15 апрелдаги ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024 йил 20 апрель кунидаги тегишли фармойишларига асосан 2024 йил апрель ойининг учинчи ўн кунлигида ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинганлиги бўйича Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида ҳам мазкур йўналишда ишлар уюшқоқлик билан ташкиллаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 22 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБларига видео селектор тарзида ўтказилган “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида тарғибот тадбирига Термиз шаҳар  адлия  бўлими  юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти 2-даражали адлия маслаҳатчиси  Вохид Назаров вилоят ИИБ таклиф этилиб, шахсий таркибга “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати” мавзусида профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбира Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги Давлат сиёсатининг асосий вазифалари, Коррупсия тушунчаси, турлари, сабаблари ва ижтимоий  хавфлилиги, Коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати ва уни амалга ошириш механизмлари, Коррупсиявий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик масалалари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Тарғибот тадбири якунида, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.  

Бу каби профилактик-тарғибот тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Text to speech