Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами кўтаринки руҳда нишонланди.
Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш, Ватан тараққиёти ва
жамият ҳаётидаги ўрнини кучайтириш борасидаги ишлар давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан юртимизда аёлларни асраб-авайлаш, уларга
ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, маънавий ва интеллектуаль салоҳиятини юксалтириш, оилаларнинг
барқарорлигини таъминлашга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил
23 февраль кунидаги “Ички ишлар
органларида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”ни нишонлашга тайёргарлик
кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишининг
ижросини таъминлаган ҳолда, жорий йилнинг 7 март куни вилоят ички ишлар
бошқармасида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами юқори савияда
ўтказилди.
Тадбирда вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилиб
келаётган ходималар, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган
ходимларнинг оила аъзолари ҳамда Вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий
ходималари таклиф этилиб байрам дастурхони ёзилди.
Байрам
тадбирида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович иштирок
этиб, сана муносабати билан барча аёлларни муборакбод этди.
Шундан
сўнг, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган ходималар
орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 1 нафари “Содиқ
хизматлари учун” давлат мукофоти билан тақдирланган бўлса, Ички ишлар
вазирининг буйруғига асосан хотин-қизларнинг 1 нафари “Аъло хизматлари учун”, 2
нафари “I ва III даражали Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун
кўкрак нишони”, 1 нафари Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан, 1
нафари Ички ишлар вазирининг “Эсдалик қўл соати”, 1 нафари ички ишлар
вазирининг “Қимматбаҳо китоблар тўплами” билан тақдирланган бўлса, 1 нафар
ходима аёлга муддатидан олдин “катта
лейтенант” махсус унвони билан берилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг
тегишли буйруғига асосан ўтказилган “Фидойи аёл ходима” кўрик танловининг
вилоят босқичида фахрли ўринни қўлга киритган ходималарга пул мукофотлари
топширилди.
Бундан ташқари, вилоят ИИБ
бошлиғининг тегишли буйруғига асосан вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб
бораётган барча ходималарга бир марталик пул мукофоти ҳамда вилоят ИИБ
бирлашган Касаба уюшмаси кенгашининг эсдалик совғалари байрам тадбирига ташриф
буюрганларга топширилди.