Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танлови ўтказилди
Ички ишлар органларида “Соғлом оила – соғлом
жамият” ғоясини татбиқ этиш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни
мустақил ҳаётга тайёрлаш, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, намунали оилаларнинг
ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022
йил 15 феврал кунидаги “Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танловини
ўтказиш тўғрисида”ги тегишли буйруғи
ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 апрел куни вилоят Ички ишлар органлари
ходимлари оилалари ўртасида “Намунали оила” кўрик танлови ўтказилди.
Мазкур кўрик-танловда ички ишлар органларида камида
5 йил амалий иш стажига эга, оила қурганига 8 йил тўлган (маълумот учун; ходимларнинг
7 – 15 ёш оралиғидаги фарзандлари кўрик-танловда иштирок этишлари мумкин),
ҳаракатдаги интизомий жазоси мавжуд бўлмаган, вилоят ИИБнинг таркибий тузилмалари
ва ҳудудий бўлинмаларидан жами 12 та оила иштирок этишди.
Кўрик-танлов шартларини бажариш давомида иштирокчи ходимлар
ва уларнинг оила аъзолари ўз истеъдод ва қобилиятларини намойиш этишди.
Қизғин ва мунозарали бахслардан сўнг, фахрли 3-ўринга
Бандихон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси
профилактика катта инспектори капитан Бойқобилов Зафар Абдумуродович оиласи, 2-ўринга
Ангор тумани ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бòлинмаси
профилактика катта инспектори маёр Халтураев Давлатмурод Абдикадирович оиласи муносиб
деб топилган бўлса, Шеробод тумани ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлинмаси ижтимоий профилактика гуруҳи катта инспектори майор
Нормуродов Элмурод Йўлдошевичнинг оиласи 1-ўринга муносиб деб топилиб, мазкур кўрик-танловнинг
республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, танловда иштирок этган оилалар, турли номинатсиялар
бўйича диплом ва бошқарманинг эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмалари билан
тақдирланди.
Мазкур танлов ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг истеъдодини юзага чиқариш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, вилоят ИИБ тизимида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлди десак, муболаға бўлмайди.