19 Апрел 2024 йил 507

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлари ўртасида вилоят миқёсида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги    ПҚ-96-сон “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 4 апрель кунидаги тегишли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Ушбу интеллектуал ўйинда бошқарманинг соҳавий хизмат ва барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ҳамда ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейидан ташкил топган жами 18 та жамоалар иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган бахсларда якуний натижаларга кўра 3 ўринни Бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси саф бўлинмалари патруль-пост хизмати баталъони жамоаси, 2 ўринни Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейи жамоаси қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлган ҳолда 1 ўринни бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Сариосиё тумани ички ишлар бўлими жамоаси эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Танлов сўнгида ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Албатта бу каби танловларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш, нотиқлик хусусиятларини янада ривожлантиришга ёрдам беради.

Text to speech