25 Декабр 2024 йил 2295

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган сафдорлар таркибининг патруль-пост хизмати инспектори лавозимлари учун танлов эълон қилинади.

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябр кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 02-ноябр кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.

Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга эркак номзодлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;

-доимий яшаш жойи бўйича Сурхондарё вилояти ҳудудида рўйхатда турган;

- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);

- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;

- бўйи 170 (бир юз етмиш ) сантиметрдан паст бўлмаган;

- Олий таълим муассасаларини имтиёзли (қизил) диплом билан тамомлаган;

- Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган;

- Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;

- Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлганлар ва спортнинг индивидуал турларида ғолиб бўлганлар;

- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари

ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари.

 

Аризалар https://kb.iiv.uz/ сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади.

Жорий йилнинг 21 декабр кунидан 2025 йил 1январ кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.

Қўшимча маълумотларни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг телеграм расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ёки 76-224-15-76, 90-076-12-42 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.


Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2024 йил 21 декабр кунидан 2025 йил 16 январ кунига қадар https://kb.iiv.uz/ портал орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

 

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ВА КБТХ

Text to speech