24 Феврал 2024 йил 478

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходималари ўртасида “Заковат” кўрик танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 21 февраль кунидаги “Ички ишлар органларида “Фидойи аёл ходима” кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги тегишли буйруғига мувофиқ, 8-март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан 27-29 февраль кунлари Бухоро вилоятида ўтказилиши режалаштирилган III-Республика хотин-қизлар форуми асосида “Заковат” интеллектуаль ўйинини ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида ҳам “Заковат” интеллектуаль ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур танловда вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, 15 та шаҳар-туман ИИБлардан ташриф буюрган ходималар иштирок этишди.

Бунда ходималар савол-жавоб асосида беллашдилар. Қизғин ва қизиқарли кечган танлов якунига кўра “Ёшлар” жамоаси 3-ўринни, “Фемида” жамоаси 2-ўринни, “Қақнус” жамоаси 1-ўринни, қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Text to speech