16 Апрел 2024 йил 468

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходим ва ишчи хизматчиларнинг оила аъзоларини Ангор тумани “Ишга марҳамат” Мономарказидаги қисқа муддатли бепул ўқув курсларига таклиф этади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804 сонли қарорига асосан Ангор тумани  “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилган.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий маърифий ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари томонидан Ангор тумани “Ишга марҳамат” Мономарказ фаолияти билан яқиндан танишиб, ушбу Мономарказда ташкил этилган ўқув курсларида бепул ўқишни тавсия этади.

Ўқув курслари

*Аёллар сартарошлиги ( 3 ой )

*Эркаклар сартарошлиги ( 2 ой )

*Тикувчилик ( 3 ой )

*Қандолатчилик ( 2 ой )

*Ошпазлик ( 2 ой )

*Косметология ( 2 ой )

*Нейл-стилист ( 2 ой )

*Ёш болалар ва қариялар учун энага ( 2 ой )

*Автосервис техник хизмат кўрсатиш ( 2 ой )

*Сантехника ( 3 ой )

*Электрик ( 3 ой )

*Пайвандловчи ( 3 ой )

*Маиший уй рўзғор буюмларини таъмирлаш устаси ( 3 ой )

*Кран операторлиги ( 3 ой )

*Токар (Фрезер) ( 3 ой )

*Сувоқчи ва бўёқчи ( 2 ой )

*Кафел ва ғишт терувчи ( 2 ой )

*Қишлоқ хужалиги соҳасидаги Иссиқхона бўйича мутахасис ( 3 ой )

*Тадбиркорлик асослари ( 1 ой )

*Wеб дастурлаш ( 3 ой )

*Компютер саводхонлиги ( 1 ой )

*Бухгалтерия IS дастури (ўрта малакали) ўқув курси ( 3 ой )

 

Хорижий тиллар

*Рус тили ( 3 ой )

*Инглиз тили ( 3 ой )

*Корейс тили ( 3 ой )

*Япон тили ( 6 ой )

*Немис тили  ( 3 ой )

 

Ўқув курсларини тамомлаб ўз сертификатингизга эга бўлинг.

Сизнинг муваффақиятингиз шу ердан бошланади.

Манзил: Ангор тумани Маданият маҳалласи

Мурожаат учун тел: +99855-451-80-06

                                      +99897-846-83-23

Text to speech