27 Январ 2024 йил 603

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда Музработ тумани 51-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги ПФ-200-сон Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 25-бандида “Ёшларда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш” ҳамда таълим даргоҳларидаги ўқувчи ёшлар онгида Ватан туйғусини шакллантириш мақсадида, “Ватан таянчи”  шиори остида жорий йилнинг 27 январь куни Музработ тумани “Дўслик” маҳалласида жойлашган 51-сонли умумий ўрта-таълим мактабида таҳсил олаётган бошланғич ҳамда юқори синф ўқувчиларига вилоят Ички ишлар бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди.

Мазкур учрашувда ушбу мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларга ички ишлар органлари ходимлари таълим даргоҳларида чуқур билим олишлари, бўш вақтларини фойдали машғулотлар билан шуғулланишлари натижасида уларнинг шахсий ҳаётида, танлаган касбида ва спорт соҳасида эришган ютуқлари, ҳозирги кунда ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ортидан ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар шунингдек Ватанимиз тинчлигини ҳимоя қилиш унга камарбаста бўлиш ҳар бир ўғил-қизнинг шарафли бурчи эканликлари ҳусусийда сўз юритишди.

Учрашув давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

Бир сўз билан айтганда, бу каби ватанпарварлик учрашувларини ташкил этиб бориш ёшларда Ватанга меҳр-муҳаббат, ватанпарварлик, қалбида фахр ва ифтихор туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech