Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходималари ўртасида “Энг яхши китобхон ходима” кўрик танлови ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган ходималарнинг интеллектуаль ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, уларнинг мавжуд иқтидорларини намоён этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида, вилоят ИИБнинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида “Энг яхши китобхон ходима” кўрик-танлови ўтказилди.
Ушбу ўтказилган кўрик-танлов учта шартдан иборат бўлиб, биринчи шарт “Бадиий
асарлар билимдони”, иккинчи шарт “Тезкор
савол-жавоб” ҳамда учинчи шарт “Буюк мутафаккир ва адиб”-деб, номланди.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган кўрик-танлов якунида 3-ўринни Садоқат
Норқувватова, 2-ўринни Дилшода Қосимова ва фахрли 1-ўринни Дилафруз Алланазаровалар
қўлга киритишди.
Ғолиблар вилоят Ички ишлар бошқармасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.