16 Март 2025 йил 1133

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Аҳолининг дард-у ташвиши билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва  бартараф этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шу боисдан юртдошларимизнинг ўз турмушидан ва бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкламоқда.

Фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича келиб тушаётган ариза ва шикоятларни аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш ҳамда мурожаат қилувчиларнинг  Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини осонлаштириш мақсадида, 2025 йил 16 март куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.

“Оммавий сайёр қабул” давомида 20 нафар фуқаролар ўзларининг тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, фуқароликни расмийлаштириш, оила турмуш доирасидаги низоларга барҳам бериш, пул олди берди масаласи ва бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.

Қилинган мурожаатларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган 13 та мурожаатлар соҳавий хизматлар томонидан кўриб чиқиш учун муддат талаб этилганлиги сабабли, ушбу мурожаатларнинг ижроси бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратига олинди.

Text to speech