Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалишини олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбири доирасидаги тарғибот ишларини янада кучайтиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 май кунидаги “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-73-сонли Фармони ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 17 январь кунидаги тегишли фармойишига асосан жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалишини олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбирларини ўтказилиши белгиланиб, бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу олиб борилаётган
профилактик чора-тадбирлар кўлами ва сифатини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш
миллий маркази масъуллари, Сурхондарё
вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида видео селектор тарзида йиғилиш ўтказилиб,
тегишли соҳавий хизмат ҳамда шаҳар-туман
ИИБ масъулларига келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб
берилди.
Сурхондарё вилоятида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалишини олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбири доирасидаги тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.