22 Феврал 2024 йил 280

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходималари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 21 февралдаги  “Ички ишлар органларида “Фидойи аёл ходима” кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги тегишли буйруғига мувофиқ, 8-март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан 27-29 февраль кунлари Бухоро вилоятида ўтказилиши режалаштирилган III-Республика хотин-қизлар форуми асосида “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида ҳам куни кеча “Энг яхши китобхон” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур танловда вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, 15 та шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган ходималар иштирок этишди.

Бунда ходималар 4 та шарт асосида беллашувлар олиб боришди.

Кўрик танлов якунига кўра Бандихон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Усмонова Суғдиёна Эшмамат қизи 3-ўринни, Бошқарма  Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Манзил-маълумотлар бюроси кичик инспектори сафдор Зайниддинова Шохсанам Фахриддин қизи 2-ўринни, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологи майор Алланазарова Дилафруз Абдуғани қизи 1-ўринни,  қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Text to speech