Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида профилактика инспекторлари учун онлайн ўқув машғулоти ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирининг жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига
ташрифи давомида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб
бораётган Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқубузарликлар профилактикаси бўлими профилактика
инспекторларининг билим салоҳиятларини янада ошириш бўйича берилган
топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йилнинг 21 ноябрь куни вилоят
Ички ишлар бошқармасида Сурхондарё вилояти ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар
раҳбарлари иштирокида видеоселектор тарзида дарс машғулоти ташкил этилди.
Ушбу дарс жараёнида вилоят Ички ишлар, прокуратура, Миллий гвардия масъул
раҳбарлари, Маъмурий ишлар бўйича ҳамда Жиноят ишлари бўйича Суд раислари
томонидан дарс машғулоти қатнашчиларига ҳозирги кунда ички ишлар органлари ходимлари
томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, иш юритувидаги маъмурий ҳамда жиноят
ҳақидаги қилинаётган мурожаатларни текширишда янада аниқлик билан ишлашлари
бўйича тушунчалар берилди.
Ўқув машғулоти
давомида, ходимлар томонидан берилган саволларига мутахасислар томонидан теишли
жавоблар олишди.