15 Феврал 2025 йил 735

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида, ички ишлар органлари ходимлари иштирокида, Сурхондарё вилоят суди томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Ш.Шадиев, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Қ.Самандаров, вилоят суди раиси ўринбосари Б.Джумаев, вилоят суди судьялари Ш.Тоғаев ҳамда С.Раҳимовлар ўз маърузалари билан қатнашишди.

Тарғибот тадбири давомида, ички ишлар органлари ходимларига “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва асослари”, “Иш ҳақи тўловини кечиктирилганлиги сабабли компенссация ундириш”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар Омбудсмани) тўғрисида”ги қонунининг  мазмун моҳияти, “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнат интизоми тушунчаси”, “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини тадбиқ этилишида вужудга келадиган масалалар” мавзуларида тушунтиришлар берилди.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоблар олишди.

Text to speech