16 Сентябр 2023 йил 473

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида ташкил этилган навбатдаги ўқув йиғини машғулотлари вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказилди


Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг тезкор қидирув ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимлари билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2023-йил 05-сентябр кунидаги тегишли фармойишига асосан,  жорий йилнинг 11-сентябр кунидан Сариосиё туманида жойлашган ҳарбий қисм базасида қисқа муддатли ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинларини самарали ташкил этиш мақсадида, соҳавий хизматлар, бой амалий тажриба ва юқори малакага эга илмий-педагог ходимлар ҳамда мутахассислар шунингдек, ҳарбий қисмнинг малакали ҳарбий хизматчилари жалб этилган бўлиб, ўқув йиғинлари доирасида ташкил этилаётган амалий тадбирлар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан ўрганилиб, ходимларнинг ўқув йиғин машғулотларида иштирок этиши нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Мазкур ўқув йиғинини ташкил этишдан асосий мақсад, вилоят ички ишлар органларининг тезкор қидирув ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимларини фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, муомала маданиятини ҳамда жанговар шайлигини ошириш, қолаверса, вазиятни тўғри баҳолаш тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада оширишдан иборатдир.

Text to speech