Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Янги йил байрам табриги
Ассалому алейкум, қадрли юртдошлар!
Мана, 2023 йил поёнига етиб, янги 2024 йилга қадам қўймоқдамиз. Аввало, ўтган бир йил давомида мамлакатимизда ва одамлар ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. Янги Ўзбекистон тарихида Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар – биргина мақсад сари, яъни одамларни рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш ва жамиятда хотиржамлик, ободликни таъминлашга йўналтирилди.
Янги тизим асосида олиб борилган профилактик ишлар халқимиз тинчлиги, маҳаллаларимиз ободлигини
таъминлашда ўз самарасини бермоқда.
Шунингдек, амалга оширилаётган тезкор тадбирлар натижасида инсон ҳаёти
билан боғлиқ ўта оғир оқибатли жиноятларнинг олди олинди. Вилоятда ички ишлар органлари замонавий қиёфасини
шакллантириш, ходимларнинг самарали хизмат олиб бориши учун зарур шароит яратиш
мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Бу борада тезкор- профилактик
тадбирларининг "Долзарб 40 кунлиги" ҳам кутилган натижаларни
бермоқда.
Президентимиз жорий йил
16-17 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш ва жиноятчиликни жиловлаш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган
эди. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш учун
катта режалар белгилаб олинди. "Қонун устувор-жиноятга жазо
муқаррар"- деган ғоя асосида
халқимиз осайишталиги, юртимиз ободлиги йўлидаги барча чора-тадбирлар
давом этади.
Азиз воҳадошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, барча воҳадошларимизни, ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлари ва хизмат чоғида ҳалок бўлган ходимлар оила аъзоларини Янги-2024 йил билан самимий табриклайман. Янги йил хонадонларингизга файзу-барака олиб келсин. Юртимиз ҳамиша тинч, осойишта, ҳаётимиз янада тўкин бўлсин. Янги йил муборак бўлсин!
А.С.Исмоилов,
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник