30 Ноябр 2024 йил 504

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дастурининг кузги мавсумида фаол иштирок этмоқдалар.

Бугунги кунда дунё аҳлини ташвишга солаётган глобаль муаммолардан бири экологиянинг бузилишидир. Шу боисдан Ўзбекистон Республикасида ҳам экологик вазиятни яхшилаш, бу орқали ифлосланган газ ва ҳаволарни тозалаш, аҳолининг саломатлигини янада яхшилаш мақсадида, Президентимиз ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси дастурининг кузги мавсумида мамлакатимиз бўйлаб қатор, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида, Сурхондарё вилоятида ҳам манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали иқлим шароитларини яхшилаш борасида самарали ишлар йўлга қўйилди.

        Бунинг биргина ёрқин намунаси сифатида, жорий йилнинг 30 ноябрь куни, Сурхолндарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва маъмурий бинолари атрофида манзарали кўчатлар экилди.

Бундан ташқари, воҳада хизмат қилиб келаётган ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлари томонидан ҳам мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиш орқали табиатимизнинг чиройига-чирой қўшиш, иқлим об-ҳавосининг тозалигини асраш ва янада яхшилаш йўлида белгиланган чора-тадбирлар асосида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech