Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан жорий йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Брифинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 март кунидаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4229-сонли Қарорига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилганлиги ҳақида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бўлинма бошлиғи майор Фаррух Қодиров томонидан маълумот бериб борилди.
Маърузачи ўз маърузасида, Хавфсиз
туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизматда фойдаланишлари учун 4 та
енгил автомашина, 5 та мотоцикл, 1 та автобус, 5 та скутер ва 6 та сигвей каби
замонавий транспорт ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминланганлигини
қайд этди.
Вилоят ҳудудидаги туризм намойиши
объектларида 4 та “Tourist police” кўчма маълумотлар маркази яъни буткалар
ўрнатилган, булар Термиз шаҳридаги Санъат саройи, Археология музейи, Термиз
туманидаги “Ал Ҳаким Ат-Термизий” ва Шеробод туманидаги “Абу Исо Мухаммад Имом
Ат-Термизий” мажмуаларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул
ходимлари ажратилган бўлиб, доимий равишда хизмат олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг махсус фонди ҳисобидан Термиз шаҳри “Юлдуз”
маҳалласи ҳудудидан 2 қаватли замонавий жиҳозланган хизмат биноси қуриб
битказилди, ушбу бинода ходимлар хизмат олиб боришлари учун компьютер
жамланмалари ва керакли жиҳозлар билан таъминланган алоҳида хоналар ҳамда
ситуацион маркази ташкил этилган бўлиб, ташриф буюрувчи туристларнинг вилоят
ҳудудига кириб келишидан тортиб, қайси меҳмонхонага жойлашиб “Е-мехмон”
базасидан рўйхатдан ўтиши, сайёҳлик объектларига бориши ва қайтиб чиқиб
кетишлари доимий равишда назорати олиб борилади.
Ҳозирги кунда,
ушбу ситуацион марказига вилоят ҳудудидаги сайёҳлик намойиши объектлари,
меҳмонхоналар, аҳоли гавжум бўлган жойлар, чорраҳалар, аэропорт ва
вокзаллардаги кузатув камералари интеграция қилинган бўлиб, доимий равишда
назорати олиб борилмоқда, қолаверса суткалик навбатчилик асосида хизмат олиб
бориш давомида вилоятимиз ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар томонидан келиб
тушаётган мурожаатлари ўз вақтида қабул қилиниб, тегишли ёрдамлар кўрсатиб
келинади.
Бундан ташқари, Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати фаолиятини акс эттирувчи рус ва инглиз тилларида ҳамда ходимларнинг керакли телефон рақамлари кўрсатилган тарқатма буклетлар тайёрланган бўлиб, ташриф буюрувчи сайёҳларга қулай ва тез фурсатда зарурий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тарқатилиб келинмоқда.