Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига хизматга қабул қилинган ходимлар билан сайёр бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғинлари давом этмоқда
Вилоят ИИБ бошлиғининг 2023-йил 10-декабр
кунидаги 103-сон фармойишига асосан, жорий йилнинг 11-декабр кунидан 2024-йилнинг
11-январ кунига қадар Жанубий-оператив қўмондонлиги тасарруфига кирувчи 11506-сонли
ҳарбий қисм ўқув базасида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Мазкур ўқув йиғинларини самарали ташкил
этиш мақсадида, йиғин иштирокчилари вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни
таъминлаш бошқармаси биносига ташриф буюришди ва у ерда ходимларнинг хизмат олиб
бориш тартиби, ажратилган моддий-техника воситалари ва цитуатсион марказ фаолияти
билан таништириб ўтилди.
Шунингдек,
ўқув йиғини иштирокчилари Термиз шаҳрида жойлашган “Тарих ва маданият музейи”га
олиб борилиб, мавжуд экспонатлар ва маданий мерос ёдгорликлар ҳақида керакли маълумотлар
бериб ўтилди.