Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида “Термиз тарих ва маданият музейи”га саёҳат ташкил этилди.
Маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда музейларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс ҳисобланади. Зеро, музейларда сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса инсон қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш билан бирга, уларда шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантиради.
Айни шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда жорий йилнинг 27 май куни Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида “Термиз тарих ва
маданият музейига” саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида соҳа
мутахассислари томонидан ходимларга музей тарихи ҳамда музейда мавжуд
экспонатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби экскурцияларни доимий равишда ташкиллаштириб бориш тизимда хизмат олиб бораётган ходимларга маънавий озуқа бериш билан бирга, уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимизга бўлган фахр туйғуларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.