26 Декабр 2023 йил 1174

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органалари ходимларига Янги йил муносабати билан спектакль намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маданият ва санъатнинг хусусан театрнинг аҳамияти катта ҳисобланади.

Шу боисдан, жорий йилнинг 25 декабрь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига, Янги йил байрами муносабати билан ҳамда ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш уларни маданий ҳордиқ чиқаришлари, маънавий озуқа олишлари учун Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Уйдаги гап кўчада” номли спектаклиь намойиш этилди.

Ушбу спектакль намойиши Ички ишлар органлари ходимларининг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини ошириш маънавий дунёқарашини юксалтириш, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялашга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этди.

Text to speech