Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Сурхондарё
вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг олти ой якунига бағишланган
таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазири ўринбосари полковник
Р.Ашропов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Т.Исмаилов, бошқарма
бошлиғи ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар
бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари, шаҳар-туман
ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби қатнашди. Видеоселектор тарзида ўтказилган
йиғилишда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи
ўринбосари подполковник Б.Иноқовнинг
ўтган олти ой давомида вилоятда жиноятчиликни жиловлаш,
ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш борасида амалга
оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Тадбирда вазир ўринбосари
Р.Ашропов сўзга чиқиб, вилоятда криминоген вазият аҳволи ва жиноятчиликни
жиловлаш борасида кўрилган чораларни танқидий муҳокама қилди ҳамда келгусидаги
вазифаларни белгилаб берди. Шу билан бирга, ички ишлар органларида ташкил
этилган “сўровхона”лардан фойдаланиш аҳволи, бу борада вазирлик текширув гуруҳи
томонидан аниқланган камчилликлар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, коррупция ва
тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш борасида
раҳбариятнинг қатъий талаб ва топшириқларини ходимларга етказди.
Танқидий руҳда
ўтган йиғилишда вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини
сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
атрофлича таҳлил этилди. Фаолият давомида эришилган ютуқлар билан бир қаторда
йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама қилиниб, жиноятчиликнинг айрим турлари
ошган шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари
раҳбарларига бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар
хусусида кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
Йиғилишда
хизмат давомида камчиликларга йўл қўйган соҳавий хизматларнинг айрим ходимлари
фаолияти муҳокама этилиб, тегишли таъсир чоралари белгиланди.
Бириктирилган
ҳудудда жиноятларнинг олдини олиб, хизматда муваффақиятга эришган, коррупцион
ҳолатларни олдини олишда, спорт ва бошқа соҳаларда ички ишлар органларининг имиджини оширишга
қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазири ўринбосарининг “Фахрий
ёрлиғи”, пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Вазир ўринбосари Р.Ашроповнинг Сурхондарё
вилоятидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.