26 Апрел 2025 йил 663

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18-мартдаги ПҚ-110-сон ва ички ишлар органларида жорий йилнинг 1 апрель кунидан 30 апрель кунига қадар ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, жорий йилнинг 26 апрель куни, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасига бириктирилган, Термиз шаҳар 7-сонли умумий ўрта-таълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди.

Ўқувчи ёшлар дастлаб, вилоят ички ишлар бошқармаси Туризмда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази бўлими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси хузуридаги Тергов бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишишиб соҳа мутахассислари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Шундан сўнг ўқувчи ёшлар Термиз давлат Университети қошида ташкил этилган “Ёшлар маркази” ва “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”га ташриф буюришиб, ушбу марказ ва музей фаолияти, уларда мавжуд экспонатлар  билан яқиндан танишишди.

Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш ёшларда миллий маданий меросимизга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг онгида буюк аждодларимизга бўлган фаҳр туйғусини шакллантиришда, қолаверса,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech