Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Энг яхши терговчи” номинацияси бўйича танловнинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-март кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6196-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-август кунидаги “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Тергов департаменти ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг тегишли кўрсатмасига асосан Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида “Энг яхши терговчи” номинатсияси бўйича кўрик танловининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танлов бир қатор шартлар асосида ўтказилди. Дастлаб ходимлар иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган синовларда тўсинда тортилиш, 100 метр ҳамда 3000 метрга югуриш бўйича синовдан ўтказилган бўлса, сўнгра жанговар тайёргарлик баҳсларида ўқ отиш, Макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш бўйича баҳслашдилар.
Шундан сўнг, иштирокчиларнинг билим даражасини ҳамда IQ (интеллектуал коеффитсиент) ва индивидуал психологик хусусиятлари даражасини аниқлашга қаратилган тест синовлари олинди. Баҳслар сўнгида, кўрик танловнинг вилоят комиссияси томонидан ҳар бир иштирокчилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз ўтган кўрик танлов якунларига кўра 3-ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Узун тумани ИИБ 2-сон ИИБ суриштирув гуруҳи суриштирувчиси катта лейтенант Шерзод Мамаражабов, 2-ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Сариосиё тумани ички ишлар бўлими 1-сон ички ишлар бўлинмаси суриштирув гуруҳи суриштирувчиси лейтенант Асилбек Амонқулов ва фахрли 1-ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тергов гуруҳи катта терговчиси катта лейтенант Жалолиддин Хуррамовлар эгаллади.
Кўрик-танлов ғолиблигини қўлга киритган иштирокчилар келгусида республикада бўлиб ўтадиган танловнинг финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.