25 Август 2025 йил 178

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди ва ходимлар эътиборига спектакл намойиш этилди.

Инсондаги энг олий туйғу бу- Ватанпарварлик туйғусидир. Ўзи туғилиб-ўсган она юртини жон қадар севадиган, ўзга юрт табиатидан ўз юрти табиатичалик завқ ололмайдиган, диёридаги катта-кичик ютуқлардан фаҳрланадиган, бутун ақл-заковати, қалб қўри, куч ва имкониятини шу жамият ривожига бахшида эта олган инсондагина бу туйғу намоён бўлади.

Ўзбекистон Ресубликаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги байрами муносабати билан, Ички ишлар вазирининг 2025-йил 31-июлдаги ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғнинг 2025-йил 21-август кунидаги тегишли фармойиши дастури ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 25-август куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва соҳа фахрийлари иштирокида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда, дастлаб вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Нодир Холиқов сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллик байрами муносабати билан учрашув қатнашчиларини муборакбот этиб, жонажон юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши аъзолари сўзга чиқишиб, узоқ йиллик мазмунли ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари, хизмат давридаги ўзига хос қийинчиликлар ва машаққатлар ҳақида сўзлаб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан нуронийлар қолаверса ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шар-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклиги, эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги, фахрий устозлар тизимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

Ташкил этилган мазкур учрашувдан сўнг, соҳа фахрийлари ва ходимлар эътиборига Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Калвак Махсум” номли спектакли намойиш этилди.

Албатта бу каби маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ташкиллаштириб бориш, ходимларнинг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини ошириш, маънавий дунёқарашини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, муҳим аҳамият касб этади. 

Text to speech