24 Ноябр 2024 йил 687

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига театр намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маданият ва санъатнинг хусусан театрнинг аҳамияти катта ҳисобланади.

Жорий йилнинг 24 ноябр куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари эътиборига, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Андишали келин” номли спектакли намойиш этилди.  

Ушбу спектакль намойиши Ички ишлар органлари ходимларининг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини ошириш маънавий дунёқарашини юксалтириш, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялашга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этди.

Text to speech