Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари учун “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида, арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жорий йил 31-июл санасидаги ва вилоят ИИБ бошлиғининг жорий йил 21-август кунидаги тегишли фармойишида белгиланган дастури ижросини таъминлаш ва ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида, жорий йилнинг 23-август куни вилояти Ички ишлар бошқармасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида, вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Ушбу ярмарка орқали ходимларга бозор нархларига
нисбатан анча арзон ва сифатли маҳсулотларни харид қилиш имконияти яратилди. Бундай
тадбирлар ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ходимлар ва уларнинг оилалари учун моддий
қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам равишда ташкил этиб борилади.