14 Ноябр 2023 йил 892

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида талабалар иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 2023 йил 23 августь кунидаги йиғилиши ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 6 ноябрь кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан “9 декабр-Халақаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида ўтказилиши керак бўлган тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш, шунингдек ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ватанга бўлган муҳаббатини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 14 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида Термиз Давлат Университети талабалари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Тадбир давомида талабаларга вилоят Ички ишлар бошқармасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иззиқ изи”да фош этши, Тергов суриштирув, эксперт криминалистика, Хавфсиз туризмни таъминлаш ҳамда махсус воситалар билан яқиндан танишиш ва улар ҳақида тегишли маълумотларни олиш имконияти туғилди. Бунда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан соҳа мутахассислари томонидан етарлича жавоблар олишди.

Text to speech