22 Декабр 2023 йил 1163

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган ходимлар билан “Tourist police” фаолияти йўналишида семинар машғулоти ўтказилди

          Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 27 августдаги “Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карера жараёни тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимлар билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 10 декабр кунидаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 11 декабр кунидан 2024 йилнинг 11 январ кунига қадар Жанубий-оператив қўмондонлиги тасарруфига кирувчи ҳарбий қисм ўқув базасида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

          Мазкур ўқув йиғинига жалб этилган вилоят ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимларга вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ходимларнинг хизмат фаолияти, мавжуд имкониятлар ва ажратилган моддий-техник воситалар ҳақида керакли тушунчалар бериб ўтилди.

Text to speech