Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари учун арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг ўттиз тўрт йиллиги ҳамда 25-октябр – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан касб байрамини юқори савияда ва кўтаринки руҳда кенг нишонлаш тўғрисидаги" 2025-йил 13-октябрдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек вилоят ички ишлар органларида байрам тадбирларини юқори даражада ташкил этиш мақсадида навбатдаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан байрам муносабати билан тизимда хизмат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун арзонлаштирилган ярмарка ташкил қилинди. Ярмаркада турли турдаги озиқ-овқат ва рўзғор маҳсулотлари бўйича кенг танлов яратилди. Ушбу ярмарка орқали ходимларга бозор нархларига нисбатан анча арзон ва сифатли маҳсулотларни харид қилиш имконияти берилди.
Бундай тадбирлар ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ходимлар ва уларнинг оилалари учун моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам равишда ташкил этиб борилади.