22 Август 2025 йил 152

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 11 мартдаги 121-сон буйруғига мувофиқ Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг айрим соҳавий хизмат ва шаҳар-тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мазкур танловда тўртта шарт бўйича яъни, амалга оширилган ишлари, тест ва саволлар, оғзаки суҳбат жисмоний ва жанговор тайёргарлик даражаси бўйича ўтган танловнинг якуний натижасига кўра, Узун тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари капитан Аброр Сохибов учинчи, Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони командирининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Отабек Наркабилов иккинчи ўринга лойиқ топилди.

Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Жасур Ҳазратқулов эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар вилоят ИИБнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг жанговар, жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини кучайтириш, улар орасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech