Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида 20-ноябр кунидан 30-декабр кунига қадар “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбирларига старт берилди.
Вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари ва барча шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 20-ноябр кунидан 30-декабр кунига қадар “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбирларини ўтказиш тўғрисида вилоят ИИБ бошлигининг 109-фармойиши имзоланди.
Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш
мақсадида жорий йилнинг
21 ноябр куни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Ў.Г.Ҳамидов
томонидан Бойсун тумани ИИБ масъул ходимларига “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбирлари давомида амалга оширилиши
лозим бўлган вазифаларни тушунтириш билан бир қаторда ходимларининг автотранспорт
воситалари, хизмат хоналари ҳамда иш юритувидаги ҳужжатларини текшириб, профилактик
тадбирда хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Ушбу профилактик тадбирлар жорий йил якунига қадар давом этиб, амалга оширилган
ишлар борасида батафсил маълумот бериб борилади.