Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимлардан навбатдаги махсус унвонини олиш мақсадида “Э-психология” тизими орқали аттестация тест синовлари ўтказилмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида хизмат олиб бораётган ходимлардан катта лейтенант махсус унвонини олиш мақсадида “Э-психолгия” тизими орқали аттестация тест синовлари олиниб, ходимларнинг психологик портретлари яратилмоқда.
Бундан кўзланган
мақсад ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш, шунингдек
уларнинг мулоқот психологияси, муомала
маданияти, ностандарт вазиятларда руҳий барқарорлиги ҳамда ҳаракатларига тўғри баҳо беришга қаратилган.
Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.