Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан навбатдаги “Оммавий сайёр қабул”и Шўрчи туманида ташкил этилди.
Юртимизда масъул раҳбарлар томонидан аҳолининг дард-у ташвиши билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шу боисдан юртдошларимизнинг ўз турмушидан ва бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкламоқда.
Фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича келиб тушаётган ариза ва
шикоятларни аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳар томонлама чуқур
ўрганиш ва қонуний ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фолияти билан банд бўлган аҳолига
қулайлик яратиш ҳамда мурожаат қилувчиларнинг
Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини
осонлаштириш мақсадида, 2025 йил 20 апрел куни Сурхондарё вилояти ички ишлар
бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов томонидан Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Шўрчи туманидаги Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва юридик
шахслар билан “Оммавий сайёр қабул”и ўтказилди.
Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли
соҳавий хизмат раҳбарлари, туман ҳокими Акбарали Ишмирзаев, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Шўрчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Райимберди
Хўжақулов ҳамда туман масъуллари иштирок этишди.
“Оммавий сайёр қабул” давомида фуқаролар ўзларининг тергов — суриштирув,
ички ишлар органлари тизимига ишга тикланиш, ишга қабул қилиш, йўл ҳаракати
хавфсизлиги, фуқароликни расмийлаштириш, оила турмуш доирасидаги низоларга
барҳам бериш, мол-мулк можароси, пул олди берди масаласи ва бошқа турли ички
ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса,
қолган мурожаатлар соҳавий хизматлар томонидан кўриб чиқиш учун муддат талаб
этганлиги сабабли, ушбу мурожаатларнинг ижроси бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида
назоратига олинди.