Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ижодкорлари билан учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунидаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 19 апрель кунидаги тегишли Фармойишига асосан “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш, тизимда фаол китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида, жорий йилнинг 19 февраль куни вилоят ички ишлар боқармаси ходимлари ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ижодкорлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида, Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари
Менгнор Олломуродов томонидан йиғилганларга бугунги кунда ёзувчилар уюшмаси
томонидан амалга оширилаётган ишлар, воҳамиз ёш ижодкорлари қаламларига мансуб
чоп этилаётган китоблар тўпламлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда
давомида, ижодкорлар ҳамда иштирокчилар ўртасида мушоира ташкил этилиб,
ижодкорлар қаламига мансуб шеърий асарлардан парчалар ўқилди.
Учрашувда ички
ишлар органлари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишиб,
уларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими совғаси сифатида
китоблар тақдим этилди.
Албатта бу каби маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, уларда китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда нотиқлик хусусиятларини янада юксалтириш муҳим аҳамият касб этади.