14 Июл 2025 йил 427

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.

Жорий йилнинг 14 июл куни вилоят ички ишлар бошқармасида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.

Мазкур ярмаркани ўтказишда кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг билим ва малакаларини бойитиш, фикрлаш доирасини кенгайтириш, ходимлар ўзларининг бўш вақтларида, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва уларнинг маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий саводхонликларини янада оширишдан иборатдир.

Ташкил этилган китоб ярмаркасида ходимлар ўзлари севиб мутолаа қиладиган мумтоз ва жаҳон адабияти ёзувчи ва адибларнинг сара ижод намуналари акс этган китоблардан ҳарид қилишди.

Text to speech